O‘zLiDeP Санкт-Петербург билан боғланди
26.07.2018 Иқтисодиёт

2018 йил 25 июль куни O‘zLiDePнинг “Ўзбекистонга  инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ривожлантириш” лойиҳаси, Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ва Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти ташаббуси билан “Ўзбекистон ва Россия: тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида навбатдаги онлайн-конференция ташкил этилди.  

Тадбирнинг мақсади – икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бевосита ишбилармонлик алоқаларини, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ўрнатиш, текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ўртасида кооперацияни чуқурлаштиришга кўмаклашишдан иборат.

Партия матбуот хизматига кўра, Санкт-Петербург ва Ўзбекистон тадбиркорларининг мазкур бизнес-форуми икки давлат Президентлари ўртасида эришилган савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги келишувларни ҳамда Санкт-Петербург ва Тошкент ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш доирасида ташкил этилган.

Унда Россия томонидан 50 нафар россиялик тадбиркорлар ва ишбилармонлар, бизнес ва тармоқ тузилмалари вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар орасида шунингдек Санкт-Петербург қонунчилик ҳокимияти вакиллари, Санкт-Петербург маъмуриятининг ташқи алоқалар қўмитаси масъул ходимлари ҳам бор.

Буларнинг барчаси россиялик истеъмолчиларнинг сифатли ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бўлган қизиқиши, ўзаро манфаатли савдо ва инвестицион муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистон маҳсулотини Россия бозорига илгари суриш учун ҳали ишга солинмаган салоҳият ва катта имкониятлар мавжудлигидан далолат беради.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари фикрича, экспорт маҳсулот ишлаб чиқариш, янги технологиялар, соҳадаги товарлар бозорини ривожлантириш учун иқтисодий ўсишнинг кучли рағбатлантирувчи омили ҳисобланади. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари ўз маҳсулотларини дунёнинг 55 мамлакатига экспорт қилади, бунда сотиш қамрови доимий равишда кенгайиб бормоқда. Жумладан, тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж тармоғи корхоналари ўз маҳсулотларини МДҲ, Европа мамлакатларига ҳамда ХХР, АҚШ, Канада ва араб давлатларига етказиб беради.

Шу ўринда таъкиддаш лозимки, O‘zLiDePнинг хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, йирик бизнес ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги салмоқли инновацион тажрибаси ушбу энг муҳим вазифаларни самарали ҳал этишга кўмаклашади. У Ўзбекистон ва  хориж мамлакатлари, хусусан, Россия бизнес тузилмалари ўртасида ишбилармонлик мулоқотини янги даражага олиб чиқмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад – маҳсулотларимиз экспортига, инвестициялар, юксак технологиялар ва “ноу-хау”ларни мамлакат иқтисодиётига жалб қилишга, давлатни инновацион ривожлантиришга, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бошқа устувор вазифаларни ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20