O‘zLiDeP тадбиркори кунига 1 миллион сўм фойда оляпти
24.04.2018 Иқтисодиёт

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Навоий шаҳридаги “Олима Лайло келажаги” МЧЖда шу мавзуда амалий мулоқот ташкил этилди. Унда ҳудуддаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари, ҳамкор ташкилотлар, партия “Аёллар қаноти” аъзолари, тадбиркор аёллар  ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

–  Бир неча йил аввал O’zLiDeP кўмагида банкдан имтиёзли кредит олиб, иссиқхона ташкил этган эдик, – дейди “Олима Лайло келажаги” раҳбари Назира Шахриддинова. – Ҳозирги кунга 5 гектар ерда меҳнат қиляпмиз ва кунига ўртача 1 миллион сўм фойда оляпмиз. Энг муҳими, иссиқхонамизда 45 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Шундан  15 нафари доимий, 30 нафар эса мавсумий иш билан таъминланган. Шу кунларда тижорат банкидан 1 млрд сўм миқдорда кредит олиб, яна қўшимча 15 нафар янги ишчи ўрни яратиш ниятидамиз. Келажакда қишлоқ хўжалик махсулотларини бир неча турини етиштириб, ёнғоқ дарахтларидан боғ яратиш, чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланишни режалаштирганман.

Учрашув давомида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар, айниқса, хотин-қизларга тадбиркор Назира Шахриддинова томонидан маҳорат дарси олиб борилди, ёзмоқда партия сайти.  


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20