Каттақўрғонлик тадбиркор партия ёрдами билан катта миқдорда кредит олди
30.08.2018 Иқтисодиёт
O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Каттақўрғон шаҳридаги “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган МФЙда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилган эди.

Шаҳардаги “Ўрикзор” маҳалласида бўлган учрашувлар давомида шу ҳудудда яшовчи “Собир батариялари” МЧЖ раҳбари Зокир Йўлдошев фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн. сўмлик кредит олишда кўмак сўраган эди.

Унинг мурожаати халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қутбиддин Ниёзов томонидан ўрганилиб, депутат ташаббуси билан тадбиркорга “Миллий банк” Каттақўрғон шаҳар филиалидан 100 миллион сўм кредит ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, “Ғариб Масжит” маҳалласида яшовчи Лазиз Ҳамидов ишга жойлашишга кўмаклашиш борасида амалий ёрдам сўради. Унинг муаммоси юзасидан шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилинди ва масала жойида ҳал этилди. Мурожаатчи 10-сон МТМга маъмурий хўжалик бўлимига ишга жойлаштирилди.

O’zLiDeР матбуот хизмати

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20