Депутатлар “Зоминтумангаз” филиалини хусусий операторликка ўтказиш масаласини муҳокама этишди
18.10.2017 Иқтисодиёт
1news.uz - Мамлакатимиз тараққиётининг беш устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясида аҳолини коммунал-маиший хизматлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилган.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан “Узтрансгаз” АЖ “Жиззахгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбари Бахтиёр Обруевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Зомин туманида истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газдан бўлган дебитор қарздорликни кескин камайтириш мақсадида барча шаҳар (туман) газ таъминоти филиалларида 5 та гуруҳ ташкил этилган.Ушбу гуруҳлар томонидан туман бўйича жами 578,6 млн сўм қарздорлик аниқланиб, тегишли тартибда ундирувга қаратилди. Ҳозирги кунда ҳам табиий газ истеъмолчиларини хатловдан ўтказишишлари давомэ тмоқда.

Йиғилиш якунлари бўйича муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Хуршид Тўраев,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори
етакчи консультанти
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top