Чекка ҳудуддаги тадбиркор камроқ солиқ тўлаши керак
06.04.2018 Иқтисодиёт
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Президентимизнинг 2018 йил 13 февралдаги “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига таклиф киритиш мақсадида очиқ мулоқат ташкил этилди.

Мулоқотда солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмуриятчилигининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш, замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ солиш базасини кенгайтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.


–Туманларни боқимандаликдан чиқариш мақсадида тадбиркорлардан ундирилаётган даромад солиғини ҳудуд инфратузилмасига қараб табақалаштирилган ставка тарзида белгилаш керак, – дейди тадбиркор Азимжон Нурматов. – Натижада олис ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти янада ривожланиб, янги иш ўринлари яратилади, энг муҳими аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланади.

Тадбир якунида билдирилган фикрлар юзасидан солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига таклифлар киритиш белгилаб олинди.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20