“Акция О” нинг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
18.12.2017 Иқтисодиёт
1news.uz - Пойтахтимизнинг “Афсона савдо маркази” да 2017 йил 17 декабрь куни “Зелений чай” компанияси томонидан ўтказилаётган “Акция О” нинг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Акция О” ғолибларини тақдирлашнинг дастлабки босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ғолиблари, ҳомий ташкилот вакиллари, акция ташкилотчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Акцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, юртимиз иқтисодиётига ҳисса қўшиш, яъни кичик бизнес субъектлари тадбиркорлик фаолияти ривожига кўмаклашишдан иборат. Акциянинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири шундаки, у нафақат савдо ҳажмини ошириш, қолаверса узоқ йиллар давомида компания харидорига айланган исътемолчиларни кундалик юмушларида асқотадиган керакли маиший техникалар билан мамнун қилишдан иборат.

“Акция О” га ўхшаш узоқ муддат давом этувчи ва катта соврин жамғармасига эга промоакция Ўзбекистонда илк бор “Зеленый чай” компанияси томонидан ўтказилмоқда. Акция соврин жамғармасининг ҳажми 1000 та автомат кир ювиш машинаси, 6 000 та дазмол, 2 000 та чангютгич ва 3 000 000 та 250 граммли “Зеленый чай” кир ювиш кукунидан иборат бўлиши кўзда тутилган. Бугунга қадар биргина Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича жами 150 та дан ортиқ маиший техника воситалари ва 8000 та 250 граммлик кир ювиш кукуни ғолиблари аниқланди.

Компания ходимларининг таъкидлашича, “Акция О”ни рўёбга чиқариш учун компания мутасаддилари икки йил давомида керакли мутахассис ва маълумотларга асосланган ҳолда тайёргарлик кўришган. Акция ўзининг самарали натижасини кўрсатиши ва бу халқимизни ҳурсанд қилишига ишонч билдирмоқда. Акция ташкилотчилари томонидан ўтказиладиган совға топширишнинг кейинги босқичларида вилоят ғолибларини тақдирлаш режалаштирилган. Бу жараён барча вилоятларда, яъни ҳар бир ғолибнинг ўзи яшайдиган ҳудудга бориб амалга оширилади.


Награждены победители «Акции О» от компании «Зеленый чай»


Награждены победители «Акции О» от компании «Зеленый чай»


Награждены победители «Акции О» от компании «Зеленый чай»


Награждены победители «Акции О» от компании «Зеленый чай»


Награждены победители «Акции О» от компании «Зеленый чай»


Реклама ҳуқуқлари асосида

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top