Аҳмаджон Раҳматов O‘zLiDeP кўмагида тадбиркорлик фаолиятини бошлади
06.04.2018 Иқтисодиёт
O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида партия Поп туман Кенгаши ходимлари ва Ибн Сино давлат ўрмон хўжалиги қошидаги қуйи бўғин аъзолари “Боён” МФЙда бўлдилар.

Ташриф чоғида партия фаоллари, халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда БПТ аъзолари аҳоли хонадонларига бориб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган оилаларга иссиқхона ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар, маслаҳатлар берди.

– Илгари кундалик эҳтиёж учун зарур помидор, бодринг ёки бошқа резаворларни бозордан харид қилардик, – дейди “Боён” МФЙда яшовчи Аҳмаджон Раҳматов. – O‘zLiDeP фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан ўз томорқамизда иссиқхона ташкил этдик. Энди ушбу иссиқхонада юртдошларимиз дастурхонига сифатли бодринг ва помидор маҳсулотларини етказиб бериш билан бир қаторда фарзандларимизни ҳам иш билан таъминладик.

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида тумандаги “Боён”, “Истиқлол”, “Қўшминор” ва “Майдон” маҳаллаларидаги 62 дан ортиқ ҳонадонларда ўз томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20