Ўзбекистонда авария-қутқарув машиналари ишлаб чиқарилади
17.10.2017 Иқтисодиёт

1news.uz -  Мамлакатимиз авария-қутқарув хизмати ходимлари учун тоғ-альпинистлик, ғаввослик анжомлари, авария-қутқарув машиналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

"Халқ сўзи" нашрининг билдиришича, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.

— Доно халқимизда “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур”, деган мақол бор, — дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув кучлари бошқармаси бўлим бошлиғи Жўрабек Қосимов. — Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги -“Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида авария-қутқарув кучларимиз фаолияти учун энг зарур анжомлар, махсус машиналар ишлаб чиқариш белгиланган. Бу қутқарув хизматларини замонавий ва ишончли “қуроллар” билан таъминлаб қолмай, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳам хизмат қилади.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top