Депутат контракт ошишини кескин танқид қилди
11.07.2018 Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов олий таълим муассасаларида тўлов контракт нархларининг кўтарилишига муносабат билдириб ўтди. Бу ҳақда xs.uz хабар берди.

“Ўзгарган контракт, Сендан бир ўтинч, энди ошма. Ошсанг шундоқ ҳам 8%и талаба бўлган 600000 ёшлар ўқишга қийналади. Сени ўзи ким белгилайди, белгилашда қайси мезонлар инобатга олинади-а? Оширишдан олдин Олий Мажлисниям фикрини олмабсанда. Олий Мажлисни фикрини нима қизиғи бор аслида. Битта КабМин (Вазирлар Маҳкамаси назарда тутилмоқда — таҳририят) қарори қонундан ҳам улуғку.

Бу илм дегани анқони уруғию, фақат сараланганлар таҳсил оладими? Мақсад пули борга таҳсил олиш имконини беришми?

Ўқимоқчимиш, нима, дунёни оберармидинг?!

Ўқиган анави қўшнини боласими?! 3та дипломи бор, иккитасини дунёни ТОП-100 Университетидан олган. Ҳозир пост ёзиб ўтирибди. Унгаям қийин!”, деб ёзган депутат ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20