«Зелений чай» компанияси юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан муборак этади!
15.06.2018 Иқтисодиёт

Азиз ватандошлар, муборак Рамазон ойи тугаб, юртимизга Рамазон ҳайити – Ийд ал Фитр байрами кириб келди.

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, ўн бир ойнинг султони бўлган Рамазон ойи жаннатмакон мамлакатимизда ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди. Мустақил Ватанимиз учун бу йилги рамазон ҳар қачонгидан файз-футуҳли, шукуҳли, баракотли бўлди.

Рамазон ҳайити исломдаги энг муқаддас байрамлардан бири ҳисобланиб, бағрикенглик, биродарчилик ва раҳм-шафқат рамзи ҳисобланади. Шу боис ҳар бир мусулмон бу муборак кунни интиқлик билан кутади.

Шундай муқаддас кун кириб келаётгани билан барча юртдошларимизни, мусулмон аҳлини муборакбод этамиз!

Аллоҳ юртимизни тинч, янада обод ва фаровон, осмонимизни мусаффо қилсин.

Бу байрамнинг шарофати ҳар бир уйга кириб борсин!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20