Ўзбекистонда Қуръон чоп этилади
04.01.2018 Маданият

1news.uz - Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда мусҳафи шариф Миср Араб Республикасидаги “Дорус-салом” нашриётининг расмий ижозати билан “Ҳилол” нашриёти томонидан чоп этилмоқда.

Китобнинг дастлабки саҳифалари чоп қилинган бўлиб, маросимга Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, “Фатҳ” жомеъ масжидининг имом-хатиб Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ва бошқа меҳмонлар иштирок этган.

Қуръони Карим тиловатидан сўнг, хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилинган. Чоп этиш дастгоҳлар ишга туширилиб, Қуръони Каримнинг дастлабки саҳифалари босилди.

“Ҳилол” нашриётига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган бўлиб, босмахонада Қуръони Каримни чоп қилиш ишлари 3 январь куни бошланган.


Манба: info.islom.uz

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top