Ўзбекистон янада яқин
22.02.2018 Маданият

Жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Туркия ва Исроилдан келаётган туристларга мамлакатимизда 30 кунгача визасиз бўлишга рухсат берилди. Бундан ташқари, 39 мамлакат фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилди. 2018 йил 1 июлдан электрон визалар жорий қилинади.

Маълум бўлишича, 30 кунгача виза олиш бекор қилинганидан кейин икки кун ичида Исроилдан Ўзбекистонга келиш учун июнь ойигача бўлган авиачипталар сотиб бўлинган.

Бу ҳақда 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан виза режими бекор бўлган давлатлардан ҳаво қатновлари сони ошириш, Тошкент шаҳридан ташқари Бухоро, Самарқанд, Урганч, Навоий ва Қарши шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар очиш бўйича топшириқлар берилди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20