Қуролли кучлар давлат музейи ёшлар ҳузурида
10.11.2017 Маданият

1news.uz - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент бирлашган техника мактаби ўқувчилари учун Қуролли Кучлар давлат музейининг тарихий кўчма экспонатлари намойиш қилинди.

Ҳарбий хизматчилар ва музей ходимларининг Ватанга муҳаббат ва чексиз садоқат, фидойилик, Ўзбекистон халқининг қаҳрамонона тарихи ва бой маънавий меросидан фахрланиш туйғуларини шакллантиришга қаратилган суҳбати ҳамда халқимизнинг қадимги ҳарбий тарихи, миллий армиямизнинг ривожланиш йилларини акс эттирган экспонатлар ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўзларининг халқимиз маданий ва тарихий ўтмиши, аждодлари ва буюк саркардалари ҳақидаги саволларига мутахассислар томонидан тўлақонли жавоб олдилар.  

- Бу тадбир музейимиз жамоасининг янги ташаббуси, - дейди Қуролли Кучлар давлат музейи директори Мусалим Нуриддинов. – Жамоамиз худди шундай тадбирларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшлар, юртимиз ҳимоясида турган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ташкиллаштиришни ва музейимиз экспонатлари билан бевосита таништиришни режалаштирган.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top