Қозоғистонда ўзбек миллий таомларининг кўргазмаси ўтказилади
07.09.2018 Маданият
Эртага Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўзбек ва қозоқ миллий таомлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Маҳаллий вақт билан 12:00 дан бошланиб 19:00 гача давом этадиган ушбу гастрономик тадбир Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" муносабати билан ўтказилмоқда.

“Казинформ”нинг аниқлик киритишича, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги кўмагида ташкил этилган гастрономик тадбирнинг тантанали очилишида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирда қозоғистонлик ва ўзбекистонлик уста ошпазларнинг маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилган. Меҳмонлар эса икки мамлакатнинг миллий таомлари, тандирда ёпилган нон-патирлардан баҳраманд бўлиши мумкин. Кўргазмага концерт дастури ҳамроҳлик қилади.

ЎзА

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20