Навбатдаги давра суҳбати Нукус шаҳрида бўлди
23.11.2017 Маданият

1news.uz - Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари муҳокамасига бағишланган навбатдаги давра суҳбати Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Ибрайим Юсупов номли Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди.

Унда Ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг ахборотларни ёшга оид таснифлаш, экспертизадан ўтказиш масалалари ҳақида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мақсад ва вазифалари ҳамда ушбу қонуннинг айрим моддаларини қўллаш масалалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси вакили Нўъмонжон Акбаров, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқарма бошлиқлари - Жасур Ҳусанов ва Фарҳод Фозилов, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар ваколатлари масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси  ҳудудий бошқарма бошлиғи  Бердақ Мнажов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Журналистлар ижодий уюшмаси бошлиғи ўринбосари Абдулла Ембергеновларнинг маърузалари тингланди.

Давра суҳбати  иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар  олишди.

Тадбир якунида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида Президентимиз томонидан қўйилаётган вазифаларни амалга ошириш, фарзандларимизни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Улуғбек Мамадалиев



Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top