Хонанда Абдулла Қурбонов қамалгани боис бир ўлимдан қолганини маълум қилди
19.05.2017 Маданият
1news.uz — Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатгани боис қамалган хонанда Абдулла Қурбонов ўша жиноий ишга оид янги тафсилотни очиқлади. Бу ҳақда “Даракчи” нашри маълум қилди. 2013 йилда хонанда маст ҳолда МХХ ва ИИВ нисбатан ножўя гапларни айтаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ўшанда хонандага нисбатан жиноий иш очилган ва у қамалган эди. Абдулла Қурбонов “Даракчи” нашрига интервьюсида маълум қилишича, жиноий иш очилиши арафаси у АҚШга оиласи билан саёҳат қилиш учун виза олган. Сафар давомида кемада сайр қилиш ҳам режалаштирилган. Аммо унга нисбатан жиноий иш очилгани боис хонанда хориж сафарига бора олмаган. “Радиода эса биз сайр қилишни режа қилган кема ҳалокатга учраганини эшитдим, оилам билан бир ўлимдан қолганман-да” дейди хонанда А.Қурбонов. Эслатиб ўтамиз, кейинроқ хонанда осойишталик посбонларини турли ноўрин гап-сўзлар билан хафа қилганидан минг карра афсусда экани ва бундай ҳол бошқа такрорланмаслигини билдирган эди.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20