"Энг фаол китобхон оила"
06.11.2017 Маданият

1news.uz - А.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Биринчи Президентимиз И.Каримов асарлари тарғиботи, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга бағишлаб шундай кўрик-танлов ўтказилди.

Унда Самарқанд шаҳрининг Дўстлик, Жўйиаббос, Жўйичуқур маҳаллаларида истиқомат қилаётган китобхон оилалар ўзаро беллашишди.

– Президентимизнинг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарорида "Энг китобхон маҳалла", "Энг китобхон оила" кўрик-танловларини ўтказиш белгиланган, – дейди ахборот-кутубхона маркази раҳбари Ш.Аҳмедова. – Бу ташаббус маҳаллалардаги мутолаага меҳр қўйган оилаларни хушнуд этмоқда. Бугунги танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорларнинг чиқишларини кузатар эканмиз, китобнинг қадр-қимматини яхши биладиган, унинг фарзанд тарбиясидаги аҳамиятини тушунадиган ота-оналаримиз кўплигига амин бўлдик.

Танлов ғолиби деб топилган Маъруповлар, ўаффоровлар ҳамда Мўминовлар оиласига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

"Зарафшон"

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top