«Элпарвар» фильми катта экранларда
21.03.2019 Маданият

Премьераси 19 март куни соат 18:00да Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтган “Элпарвар” фильми 20 мартдан бошлаб юртимизнинг барча кинотеатрларида намойиш этилмоқда.

Фильмда XII аср охири XIII аср бошларида Марказий Осиё ҳудудида Чингизхон истилоси билан боғлиқ воқеалар акс этган бўлиб, унда бош қаҳрамон ўз қишлоғини қутқариш учун душманга қарши курашган ўспирин камончи йигит - Муқбилдир.
Фильмда, ўша давр қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди образини таниқли актёр Меҳриддин Раҳматов ўзига хос услубда талқин этган.

Бош ролларни актёр Абдуғафур Исахонов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.  

Сценарий муаллифлари Абдулла Аъзам ва Ёлқин Тўйчиев.

Фильм продюсери Зафар Йўлдошев.

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевдир.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20