“Бирга китоб ўқийлик” акцияси ўтказилади
09.11.2017 Маданият

1news.uz - Ўзбекистон Матбуот ва ахборот  агентлиги бош директори Лазиз Тангриев  Телеграм мессенжеридаги “Интеллект” китобхон ёшлар гуруҳи мувофиқлаштирувчилари Илёс Сафаров ҳамда Санжар Рустамовлар билан учрашди.

Учрашувда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни  кенг тарғиб этиш, келажак ворислари қалбида китобга бўлган меҳр ва рағбатни кучайтириш масалалари юзасидан атрофлича фикрлар алмашилди. Дастлабки  англашувларга кўра, шу йил 18 ноябрь куни пойтахтимизда жойлашган  Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида “Бирга китоб ўқийлик” шиори остида акция ўтказишга келишиб олинди.

“Бирга китоб ўқийлик”  акциясида китобхон ёшлар билан бир қаторда таниқли шоир, ёзувчи ва актёрларнинг ҳам иштироки мўлжалланмоқда.  

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top