Байрам муносабати билан Яшнабод туманида “Наврўз” номли сайилгоҳ очилди
21.03.2019 Маданият

Наврўз байрами муносабати билан Яшнабод туманида “Наврўз” номли сайилгоҳ очилди.

Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган ушбу сайилгоҳда шаҳар аҳолисининг мароқли сайр қилиши учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда wi-fi зоналар, ўриндиқлар, диаметри 20 метр бўлган мусиқали, рангли фаввора, махсус китоб жавонлари ўрин олган. Шунингдек, сайилгоҳ ҳудудида майин шамол билан Ватанимиз тинчлигини тараннум этаётган 57 метр баландликдаги байроғимиз ҳам ҳилпираб турибди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20