Баҳор насимлари
02.03.2018 Маданият

Аввал баҳор
   (манзара)

    I
Ёмғир ёғар,
Янграр хуш наво.
Юпқа музлар синар чарсиллаб,
Тўниб-дўниб, бўғриққан маъво
Нафас олар тўйиб, ҳарсиллаб.

    II
Қорлар кемтик деворлар оша
Қочиб борар қоялар сари.
Кўз ёшларин артади шоша
Пастак уйнинг деразлари.

    III
Бодомларнинг сочларин тараб,
Қиқирлайди қиқирлоқ шамол.
Айвондаги кетмонга қараб,
Энтикканча
Хўрсинади чол...


                Абдусаид Кўчимов


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20