Баҳор мушоираси
01.03.2018 Маданият
          Баҳор

Наврўз, баҳор келди ўлкамга,
Элим, офтоб тегди елкангга.
Шукр, омон етдик кўкламга,
Қутлуғ бўлсин, омонлик элим,
Сира кўрма ёмонлик элим.

Энди кўклам, кетди қиш қори,
Жўшиб оқар сойи, анҳори.
Юртда кезар ёшлик баҳори,
Келди гўзал, замонинг, элим,
Қолмас дилда армонинг, элим.

Бойчечак юз очди қиқирлаб,
Кўзга суртдик, омонлик тилаб.
Хуш кел дея, япроғин силаб,
Кафтда буғдой ундирган элим,
Аёзни ҳам тиндирган элим.

Сен қўл очган ҳар тилак улуғ,
Сен из солган ҳар йўлак улуғ,
Сен тош солган сумалак улуғ,
Буюклардан буюксан элим,
Суюклардан суюксан элим.

                                        Мунаввара Усмонова

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20