“Аудио китоб”лар тақдим этилди
14.11.2017 Маданият

1news.uz - Ўзбекистон  МТРК  “Mediamarkazi”да Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори талаблари  ижросини таъминлаш юзасидан аудио китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда республикамиз нашриётларида чоп этилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир намуналари асосида тайёрланган 40 дан ортиқ асарнинг 230 соатлик аудиовариантлари китобхонлар  ҳукмига ҳавола қилинди.

Аудио китоблар қаторида “Темур тузуклари”,  “Хамса”, “Бобурнома”, “Алпомиш”, “Ўтган кунлар”, “Навоий”, “Улуғбек хазинаси” каби ноёб асарларни кўриш мумкин.

Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, ношир ва олимлар, моҳир сухандон,  актёрлар  ҳамда  китобхон ўқувчилар  иштирок этдилар.
Тақдимот маросимида сўз олганлар аудио китобларнинг яратилиши халқимизнинг маънавий-маърифий ҳаётида ғоят муҳим  воқеа  эканини, китоб ва китобхонлик оламида янги давр ва имкониятлар замонини бошлаб берганини эътироф этдилар.

Тадбир иштирокчилари таъриф этганларидек, бир пайтлар тошларга, турли ҳайвон териларига, кейинроқ эса қоғозга битилган китоблар  бугун  аудио китобларга  айланди.


Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top