Ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун янги йил байрамлари ташкил этилди
30.12.2017 Маданият

1news.uz - Қишда нишонланадиган байрамларнинг шукуҳи ҳам ўзгача. Айниқса, Янги йил шодиёнасини каттаю кичик барчамиз интиқлик билан, орзиқиб кутамиз. Эсимизни танибмизки, ҳаммамиз шу куни  бир дастурхон атрофида йиғилишиб ёру дўстларимиз билан дийдорлашамиз, хурсандчилик қиламиз. Бир-биримизга юрагимиз тўридаги энг эзгу тилакларни билдирамиз. Айниқса, байрам муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирлар дилларга шодлик, ўзгача масрурлик бахш этади. Бу хурсандчиликлар жажжи болажонларимизнинг  қалбларини ҳам четлаб ўтмайди, албатта. Чунки улар учун барча жойларда байрам томошалари, турли шоу дастурлар ташкил қилинади.

Мудофаа вазирлиги томонидан жойларда юрт ҳимоячиларининг ва хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун Янги йил тадбирларини ташкил этмоқда. Жумладан, шундай тадбирлар Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази, Қуролли Кучлар давлат музейи ҳамда барча ҳарбий округларда ўтказилди.

Болажонлар ранго ранг ўйинчоқлар билан безатилган арча атрофида севимли эртак қаҳрамонлари билан ўйин-кулгу қилиб, мириқиб ҳордиқ чиқаришди. Янги йил тантаналарининг доимий меҳмонлари бўлган Қорбобо ва Қорқизнинг совғалари ҳам айнан улар учун аталгани болажонларга қувончли онларни туҳфа этди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20