Чинозда яна бир “молиявий пирамида”чи аниқланди
17.06.2018 Жамият

1news.uz: 14 июнь куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, ушбу туманда яшовчи, муқаддам судланган, К.Ю. 2016 йил май-июнь ойларида “Янгийўл автобизнес сервис МЧЖ” деб ёзилган сохта ташриф қоғози билан фуқароларни ишончига кириб, улардан фоиз ҳисобида пул ва қора молларни икки баробар қийматда қайтариб беришни ваъда қилиб, жами 330.500.000 сўм пулларини олган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан К.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20