Банклар коррупциядан холими?
27.04.2018 Жамият
1news.uz: Республика “Қишлоқ қурилиш банки”да куррупцияга қарши курашиш мавзусида тадбир ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳуқуқшунослар таклиф этилган тадбирни видеоконференц алоқа орқали банкнинг барча филиаллари ходимлари кузатиб боришди.

Қонун устивор, жазо муқаррар. Банк тизимидаги коррупция иллатларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Маърузада маълумот сифатида келтирилганидек, бир банк ходими порахўрлиги учун қамоққа олинди. Жазони ўташ жараёнида унга амниция қўлланилди.

Инсонпарварлик сиёсати туфайли яна ўз соҳасига ишга қабул қилинди. Ачинарлиси, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна пора олаётган вақтида қўлга олинди. Уни яна кечириш керакми? Виждон қани, имон қани?

Бу маълумотолар ҳар қандай қандай уйғоқ қалбли инсонни мушоҳадага чорлайди.

Коррупцияга қарши курашишда халқимизнинг миллий ғурурини уйғотишимиз керак, дейди тадбирда маъруза қилган юридик фанлари доктори Феруза Муҳиддинова.

Лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, сохтакорлик бу иллатлар коррупцияга йўл очувчи унсурлардир. Инсоният неча минг йилларки бу иллатга қарши курашиб унинг илдизини қирқа олгани йўқ. Боиси, нафс аталмиш бало бор экан, инсон бу иллатга юз тутаверади. Боиси, шу жамиятнинг ҳар бир аъзоси пора бериш ва пора олиш орқали ўз ҳаётини залолатга бошлаётгани, фарзандлари келажагини хатарга қўяётганлигини англаши зарур. Мен жуда-жуда истайман, мамлакатимиз коррупциялашган мамлакатлар рўйхатига киритилмаслигини.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходими Музаффар Дўстқориев айтиб ўтганидек, тадбирлар ўз йўлига. Лекин, коррупцияга қарши курашни аввало ҳар бир инсон ўзи мисолида бошлаши керак. Ўзига ўзи ўрнак кўрсатиши шарт. Кимгадир чой ҳаққи, кимгадир қўл ҳаққи бераётиб, жиноят содир этаётганлигини тушиниб, жиноятни тўхтатиши зарур.

Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этди.
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top