Қўшработда 109.5 миллион сўм ундирилмай қолди
11.07.2018 Иқтисодиёт

1news.uz: Қўшработда кичик корхоналар учун ягона солиқ  тўловидан 109.5 миллион сўм  ундирилмай қолган.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик  гуруҳининг навбатдаги йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда депутатлар туман молия бўлими бошлиғи Аброр Холматовнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йил 1-чораги давомида туман маҳаллий бюджет даромадлари контингент ижроси 9 миллиард 839 миллион сўм харажатлари 22 миллиард 378.1 млн сўмга бажарилиши таъминланиб, бюджетга  қўшимча 897,3 млн сўм туширилган.

– Шунингдек, туман маҳаллий бюджети 2018 йил 1-чорак даромадлари  режаси 4 миллиард 073.8 млн сўмга белгиланган бўлиб, шу йил 1-чорак бюджет ижроси давомида 4 миллиард 386.1 млн сўмга бажарилди ва маҳаллий бюджетга 312.4 млн сўм қўшимча даромад туширилди, – дейди А.Холматов. – Лекин туман маҳаллий бюджети даромадларининг умумий прогноз кўрсаткичлари  бажарилган бўлса-да, айрим  солиқ турлари  бўйича  ҳусусан, кичик  корхоналар учун ягона солиқ  тўловидан жами 109.5 миллион сўм  ундирилмай қолган.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда партия расмий сайти.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20